"Париж тарихдаги энг кучли ҳимоячилардан бирини қарши олмоқда" — ПСЖ президенти Рамос ҳақида
08 июл 2021 20:40
Янгиликлар
"Париж тарихдаги энг кучли ҳимоячилардан бирини қарши олмоқда" — ПСЖ президенти Рамос ҳақида
ПСЖ президенти Носир Ал Хелайфи Серхио Рамос хариди ҳақида гапирди.

"Бугун Париж тарихдаги энг кучли ҳимоячилардан бирини қарши олмоқда. Серхио Рамоснинг жамоамизга қўшилганини эълон қилишдан хурсандмиз.
Серхио — кураш учун туғилган етакчи ва ҳақиқий профессионал. Унинг катта тажрибаси бизнинг клубимизга идеал даражада тўғри келади.
Рамосни ПСЖ либосида кўриб, фахр-ифтихор туйғусини бошдан кечиряпман. Мухлисларимиз уни яхши кутиб олишларига ишонаман", – деди Ал Хелайфи.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" шарафини 16 йил ҳимоя қилган Серхио Рамос ПСЖга эркин агент сифатида ўтди.
Испаниялик ўтган мавсумда "Реал" учун Ла Лигада 15 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
20:08
БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист 4
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар