

Турнирлар тарихида илк марта ўйинлар аёллар мусобақаси финали билан якунланади.
Аёллар ўртасидаги мусобақаларда 12, эркаклар турнирида эса 16 мамлакат иштирок этади. Учрашувлар 24 июль, чоршанба куни бошланади ва Парк де Пренc"да 2024 йил 10 август, шанба куни якунланади.
Эркаклар ўртасидаги мусобақаларнинг очилиш учрашуви 24 июль куни Марсель шаҳрида бўлиб ўтади, ҳал қилувчи учрашув эса 2024 йилнинг 9 август санасида ўтказилади. Аёллар ўртасидаги илк ўйин 25 июлда Лион шаҳрида старт олади ҳамда олтин медаль учун кураш 10 август куни бўлиб ўтади. Финал баҳслари Парижда ўтказилади.



