UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  3 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  12 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  1 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  9 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  22 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  18 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  5 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  67 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  14 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  24 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  51

Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди Янгиликлар

Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди

Кейинчалик бу ишни амалга оширган жамоа мураббийи узр сўради ва бўлажак ўйинда иштирок этмаслигини айтди.

Канада аёллар терма жамоаси бош мураббийи Беверли Пристман ўз жамоасининг Янги Зеландияга қарши Олимпиада ўйинларининг дастлабки турида иштирок этмайди, чунки унинг ёрдамчиси Жасмин Мандер ва "аккредитациядан ўтмаган таҳлилчи" Жозеф Ломбарди рақиб жамоа машғулот ўтказаётган майдон устидан дрон учирганликда айбланиб, ўз мамлакатига жўнатиб юборилган.

Янги Зеландия олимпия қўмитаси воқеа ҳақида полиция ва Халқаро Олимпия қўмитасига хабар йўллаган. ФИФА мазкур ҳолат бўйича интизомий чоралар кўришини маълум қилди.

Канада Олимпия қўмитаси икки нафар ходимни жамоадан четлаштириш чораларини кўрганини айтди.

43 ёшли Ломбарди душанба куни Сент-Этьен шаҳридаги Янги Зеландия машғулот майдони устида дрон учиргани учун саккиз ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Канада терма жамоаси бош мураббийи Пристман ўз баёнотида пайшанба куни Янги Зеландияга қарши ўйинда "ихтиёрий равишда иштирок этмасликка" қарор қилганини айтди.

"Бутун жамоамиз номидан, биринчи навбатда, Янги Зеландия футболчилари ва ходимларидан ҳамда Канада жамоаси ўйинчиларидан узр сўрайман. Бу бизнинг жамоамиз томонидан қўллаб-қувватланадиган қадриятларни акс эттирмайди", деди Пристман.

Эслатиб ўтамиз, "А" гуруҳидан ўрин олган Канада — Янги Зеландия учрашуви соат 20:00 да бошланди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика