

Мазкур учрашувда футболчиларимиз кўк либосда ҳаракатланади. Учрашувни эса суданлик бош ҳакам Исмоил Маҳмуд бошқариб боради. Унга қанотларда Элвис Ноупу (Камерун) ва Аҳмад Либан (Жибути) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Ким Ёужунгга (Корея Республикаси) топширилган.
Эслатиб ўтамиз, Доминикан — Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 30 июль соат 18:00 да "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтади.




