UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  2 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  2 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  5 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  11 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  8 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  25 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   7 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13

Папайда исмалоқ бор, Холандда эса сабзи Янгиликлар

Папайда исмалоқ бор, Холандда эса сабзи

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг суратлари ижтиомий тармоқларда муҳокама бўлмоқда.

"Манчестер Сити" машғулот майдони ташқарисида севимли ўйинчисини кўришни кутадиганлар бу иборанинг маъносини дарров англаб олишгандир.

Норвегиялик форвард мухлислар ёнига тўхтаб, дастхат улашиши билан машҳур. Аммо  "Этиҳад" кампусига киришдан олдин Эрлингни оғзида осилган сабзи билан турган ҳолатда гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Дарҳақиқат, сабзи истеъмол қилиш Холанднинг автомобилдаги эрмагига айланганга ўхшайди, баъзилари у шунчаки ёш мухлисларига соғлом овқатланиш учун яхши ўрнак кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, деб тахмин қилишмоқда.

Бошқаларнинг фикрича, бу усул жорий мавсум Премьер-лиганинг тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилиш сири саналади, Холанд "шаҳарликлар" таркибида 22 ўйинда 26 та гол урган.

Out Of Context Football Холанд машинасида сабзи еяётгани тасвирланган бир нечта суратларни Twitter аккаунтига жойлаштирди ва бу пост муҳокамаларга сабаб бўлди.

Кузатувчилардан бири: "Фарзандларингизга сабзини истеъмол қилишларини айтинг, шунда улар Холандга ўхшаб қолишади" деса, бошқаси шундай деб ёзган: "Папайда исмалоқ бор, Холандда эса сабзи".

Эслатиб ўтамиз, "Сити" форварди айни дамда топ-5 чемпионатларида тўпурар бўлиб турибди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика