

Воқеа якшанба куни Панаманинг Колон шаҳрида, маҳаллий вақт билан 15:00ларда содир бўлди. Маълумотларга кўра, қуролланган икки эркак ҳаракатланаётган таксидан огоҳлантиришсиз ўқ уза бошлашган.
Отишма оқибатида Панама терма жамоаси футболчиси, маҳаллий "Индепендьенте"да тўп тепадиган Хильберто Эрнандес ҳалок бўлган. У жароҳатлар туфайли касалхонада жон берган, яна 7 киши турли даражадаги тана жароҳатларини олишган.
Такси ҳайдовчиси ҳибсга олинганлиги айтилмоқда.



