

“Яқин 15 кун ичида клубга янги президент тайинланади. Таништирув маросими Палермода ташкил этиладиган махсус матбуот анжуманида ўтказилади.
Янги президент Англо-Америка жамғармаси вакили ҳисобланади. У жамоанинг янги стадиони ҳамда спорт марказини молиялаштиради. Бу лойиҳа 5 йилга мўлжалланган”, — деб хабар бермоқда “Палермо” расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, “Палермо” 26та учрашувдан сўнг 15 очко жамғариб, А Серияда 18-ўринни эгаллаб турибди.



