"Палермо" мухлислар ташрифи бўйича рекорд ўрнатди

Alisher
9 сен 2019
"Палермо" Д Серия рекордини ўрнатди.

Жамоанинг биринчи уй учрашувини кўриш учун "Ренцо Барбера" стадионига 17 минг футбол мухлислари ташриф буюрди.

Бу Италиянинг қуйи дивизиони учун рекорд даражага етди.

Ишқибозларнинг бундай қўллаб-қувватлашидан сўнг Сицилия клуби "Сан-Томмазо" устидан 3:2 зафар қучди.

1900 йилда ташкил топган "Палермо" молиявий муаммолари сабаб Д Серияга тушириб юборилганди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/marcofromsicily