"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди
10 авг 02:03
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ўртоқлик ўйинида "Палермо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ҳусанов майдонда ҳаракат қилди
"Палермо" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.
Манчестерликларнинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади. Хосеп Гвардиола танаффусда ўн нафар ўйинчини алмаштирди ва ҳамюртимиз ҳам захирага олинди. Қайд этиш керакки, Ҳусанов биринчи бўлимда ишончли ҳаракат қилди.
Баҳс эса "шаҳарликлар"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Эрлинг Холанд ва Тижани Рейндерс (дубль) муаллифлик қилди.
"Манчестер Сити": Жеймс Траффорд, Рико Льюис, Абдуқодир Ҳусанов, Жон Стоунс, Райан Аит-Нури, Нико Гонсалес, Нико О’Райли, Оскар Бобб, Райан Черки, Омар Мармуш, Эрлинг Холанд
Захира: Эдерсон, Рубен Диас, Тижани Рейндерс, Натан Аке, Жереми Доку, Илкай Гюндоган, Бернарду Силва, Мануэль Аканжи, Савиньо, Матеус Нунес, Дивайн Мукаса





Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар