Палермо Лондон компаниясига сотиб юборилди

Aslanov Jasurbek
1 дек 2018
"Палермо"нинг янги эгаси пайдо бўлди.

Маурицио Зампарини клубнинг 100% акцияларини Лондон компаниясига сотиб юборди. Лондон компанияси вакиллари ва Италия клуби раҳбарияти ўртасидаги учрашув келаси ҳафтада бўлиб ўтади.

Зампарини 2002 йилдан бери (16 йил) "Палермо" эгаси ҳисобланарди. Айни жамжа клуб B Серияда иштирок этади. "Палермо" 13 турдан сўнг турнир жадвалида 26 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди.

"Палермо" Зампарини даврида 2 марта B Серия чемпиони бўлган ва Италия Кубоги финалигача етиб борган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia