Пабло Сабалета: "Агар шу тариқа очколар йўқотаверсак чемпион бўла олмаймиз"

Tolibjon Qosimov
11 ноя 2013
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Пабло Сабалета "Сандерленд"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди.
"Мавсум узоқ давом этади, аммо агар шу тариқа очколар йўқотаверсак чемпион бўлишимиз қийин бўлади.

Бундай мағлубиятлардан сўнг тезроқ майдонга тушиб аламдан чиққинг келади. Терма жамоалар ўйинларидан сўнг "Тоттенхэм" билан муҳим ўйин ўтказамиз.

Ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олмаяпмиз. Сафардаги ўйинларда яхши ҳимояланиб гол ўтказмасликка уриниш лозим. Меҳмондаги ўйинларда ўз натижаларимизни яхшилашимиз шарт", – дейди Сабалета.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru