UZ

Сўнгги янгиликлар

06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  77 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  36 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1

ЎзПФЛ комиссияси Ig G тестларини ўтказишда давом этмоқда Янгиликлар

ЎзПФЛ комиссияси Ig G тестларини ўтказишда давом этмоқда

Хабарингиз бор, ЎзПФЛ Комиссияси Coca Cola Суперлиганинг Тошкентда ўтадиган марказлаштирилган турларига жалб этилган персоналларни рўйхат бўйича текширувдан ўтказмоқда.

Комиссия аъзолари дам олиш кунларида “Бухоро” ва “Бунёдкор” жамоаларининг 25 нафардан футболчисини Ig G тестидан ўтказган эди. Кеча ва бугун “Бухоро” ёшлар таркибининг 17 нафар аъзоси ҳам мазкур тестни топширди. Унга кўра, бухороликларнинг яна 9 нафари вирусни аллақачон ўз танасидан ўтказиб бўлгани маълум бўлди. Шу тариқа “Бухоро” сафида аллақачон антитаначалар шаклланган футболчилар сони – 20 нафарни ташкил этмоқда.

Комиссия Ig G тести натижаси мусбат чиққан футболчиларнинг барчасини функционал ҳолатини аниқлаш мақсадида текширувдан ўтказиб бормоқда. Aйни вақтда бундай ўйинчиларда футбол учрашувларини давом эттириш билан боғлиқ муаммолар учраганича йўқ.

Бугун, шунингдек, AГМК, “Қўқон-1912” ҳамда “Насаф” клублари вакиллари Ig G тестидан ўтказилмоқда. Ҳозирга қадар AГМК ёшлар таркибининг 25 нафари тест топшириб бўлди. Уларнинг 10 нафарида натижалар мусбат чиқди. Эндиликда улар функционал ҳолатини аниқлаш бўйича кўрикдан ҳам ўтишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика