UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15

ЎзПФЛ футбол клубларидаги қарздорликлар масаласини ўрганишни бошлади Янгиликлар

ЎзПФЛ футбол клубларидаги қарздорликлар масаласини ўрганишни бошлади

Теглар :  ЎзПФЛ
4 июль куни Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси расман очилади ва у 30 июлга қадар давом этади.

"ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси бунда қарздор футбол клубларининг ҳаракатларини чеклаш борасида қарор қабул қилгани аввалроқ маълум қилинганди.

Айни вақтга келиб ЎзПФЛ футбол клубларининг футболчилар, мураббийлар ва бошқа клублар олдидаги қарздорлиги масаласини ўрганишни бошлади. Маълумотлар асосида айрим клубларнинг трансфер ойнасидаги ҳаракатлари чекланади ва бу борада ЎзПФЛ жамоатчиликка тушунтириш тақдим этади. 

Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ барча футбол клубларини футболчилар (айниқса аёл футболчилар ҳамда футзалчилар), мураббийлар олдидаги, шунингдек, бошқа клублардан қолиб келаётган қарзларини тезроқ бартараф қилишга чақиради. Қўшимчасига, биз барча футболчиларни мавсум ўртасида янги шартнома имзолаш олдидан шошилмасликка чақирамиз. ЎзПФЛ ҳамда Футболчилар уюшмаси ҳамкорликда ҳар қандай футболчига янги клуби ҳақида маълумот тақдим этишга тайёр эканлигини билдирамиз. Айни ҳолатда футболчилар қарздорлиги катта клуб билан янги шартнома имзоласа ва янги клуб белгиланган муддатга қадар мазкур қарзларни тўлашга улгурмаса, ЎзПФЛ мазкур футболчига мусобақада иштирок этиш учун лицензия тақдим этиш масъулиятини олмайди. Қўшимчасига, қарздорлиги мавжуд бўла туриб янги футболчи билан шартнома имзолаган ҳамда унинг карьерасига салбий таъсир кўрсатган футбол клубига нисбатан ЎФАнинг тегишли қўмитаси орқали иш очилади. 

Биз бундай кескин чоралар орқали футболчилар, мураббийлар ва клублар ҳақ-ҳуқуқини тиклаш, клубларнинг тўғри йўналишда фаолият олиб боришига эришишни мақсад қилганмиз. Катта қарзи мавжуд футбол клублари U21, U19 жамоаларига жиддий эътибор қаратиш, селекция ишларини тўғри йўлга қўйиш орқали ҳам муваффақиятга эришишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз", — дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика