ЎзМТРК “Sport” TVдан хоккей мухлислари учун ажойиб хушхабар!
20 мар 2018 20:18
Янгиликлар
ЎзМТРК “Sport” TVдан хоккей мухлислари учун ажойиб хушхабар!
ЎзМТРК хоккей бўйича КХЛ (Континенталь хоккей лига) плей-офф босқичининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди.
КХЛда Россия, Белорус, Қозоғистон, Латвия, Словакия, Финляндия ва Хитойнинг энг сара жамоалари иштирок этишади. Эндиликда юртимиздаги хоккей мухлислари “Sport” TVда эфирга узатиладиган ретрансляциялар орқали хоккейнинг муросасиз тўқнашувларига гувоҳ бўлишлари мумкин.
“ЎзМТРК масъул ходимлари турли спорт мусобақаларининг телетрансляция ҳуқуқини олиш бўйича мунтазам ҳаракатда. Бу борадаги амалий тадбирлар тўхтаб қолмайди. Яқин вақт ичида ЎзМТРК СПОРТ телеканалида телетомошабинларни янада каттароқ хушхабарлар билан хурсанд қилиш борасида иш олиб борилмоқда”,- дейди МТРК “Sport” ДУК директори Зоҳид Каримов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар