Озилга Италия клуби қизиқиш билдирмоқда. Аммо бу "Ювентус" эмас

Aslanov Jasurbek
24 сен 2017
"Арсенал" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Озил "Интер" қизиқишлари доирасида.

Милан клуби қишда, 29 ёшли хавбекнинг Лондон клуби билан шартномаси тугашига ярим йил қолганида музокараларни бошламоқчи. Маълумотларга кўра, "Интер"дагилар португалиялик Жоау Мариунинг ўйинидан мамнун эмас ва унинг ўрнига Месутни олиб келишмоқчи.

Озил жорий мавсум оптимал формада эмас. Футболчи Премьер-лиганинг 4та учрашувида иштирок этди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Transfer Market Web