Ўзил "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
Tolibjon Qosimov
29 дек 2018, 11:42
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил АПЛ доирасида "Ливерпуль"га қарши кечадиган баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.
Бу ҳақда "ВВС" нашри хабар берди. Келтирилишича, немис футболчиси кечаги машғулотда иштирок этган, лекин ҳамон тиззасида оғриқ ҳис қилмоқда. "Канонирлар" бош мураббийи Унаи Эмери Ўзилни "қизиллар"га қарши беллашув қайдномасига киритмаслиги мумкин.