ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди
25 авг 18:20
Янгиликлар
ЎзФҲМ "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги эҳтимолий пенальти бўйича изоҳ берди
Championat.asia сайти "Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувидаги баҳсли эпизод юзасидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига мурожаат қилди.
Марказ "Динамо" ҳимоячиси Олександр Кучеренко ва "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Шоҳруҳ Абдураҳмонов тўқнашуви бўйича қуйидагича изоҳ берди:
"Сўғдиёна" – "Динамо" учрашувининг 90+6 дақиқасидаги вазият буйича ҳакамлар экспертлари хулосаси шундан иборат бўлдики, ушбу вазият оғир, ўзига хос вазият ва кўп муҳокама бўлишига сабаб бўлди.
Ҳакамлар инструкторлари томонидан йил бошидаги ўқув-машғулот йиғинларида берилган тавсияларга асосан ушбу вазиятдаги каби яккакурашлар савиясини ошириш ва кўпроқ ўйнашга бериш тавсия этилганлигини инобатга олиб, бундай 11 метрлик жарима зарбаларини белгиламаслик тавсия этилган".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар