UZ

Сўнгги янгиликлар

19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  0 19:15Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1 (матнли трансляция)  0 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  13 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  14 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  23 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  11 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  14 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  3 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб этди, Норхонов қаҳрамон Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб этди, Норхонов қаҳрамон

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.



Coca Cola Суперлига, 2-тур
СЎҒДИЁНА – ДИНАМО - 1:0
11 март 2022 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Раҳимбек Каримов, Артём Калинин, Элнур Дониёров, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ассистент: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: Шоҳруз Норхонов 66, - 1:0 (Лука Чермель).

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 4.Элёр Орифов (31.Лука Чермель, 46), 5.Аюбхон Номанов (16.Артём Филипосян, 86), 6.Искандар Шайкулов, 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 8.Марат Бикмаев (33.Дониёр Абдуманнопов, 58), 10.Шоҳруз Норхонов (9.Бобур Фарҳодов, 76), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (11.Жасур Ҳасанов, 86), 44.Юре Обшивач, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Диан Талхатов, 20.Баҳодир Насимов, 21.Абдужалил Маназаров.

"Динамо": 12.Милое Прекович, 5.Михайло Йованович, 6.Иброҳим Йўлдошев (97.Фаҳриддин Алимов, 79), 7.Темур Исмоилов (30.Жасурбек Умаров, 88), 15.Жўрабек Маннонов (14.Шокир Йўлдошев, 79), 17.Музаффар Музаффаров, 20.Жасур Жумаев, 22.Абдужамол Исроилов, 31.Сайдулло Раҳматов, 78.Александар Глишич (11.Саҳоб Рашидов, 68), 88.Евгений Чумак (70.Ойбек Нурматов, 88).
Захира: 35.Аслонбек Аҳроров, 4.Достон Фотеев, 9.Тўлқин Эргашев, 19.Ислом Шарипов.

Огоҳлантиришлар: Аюбхон Номанов 14, Абдужамол Исроилов 24, Сардор Қулматов 62, Сайдулло Раҳматов 78.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади. "Сўғдиёна" - "Динамо" 1:0

90+2. УХХХХ! Фахриддин Алимов жарима майдони ичидан зарба берди, Митрович ўз ўрнида 

90. Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди 

88. Ўзгариш. "Динамо". Исмоилов ва Чумак ўрнига Умаров ва Нурматов тушди

88. ЗАРБАА! Абдуманноповнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди

86. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Номанов ва Қаҳрамонов ўрнига Филипосян ва Жасур Ҳасанов тушди

79. Ўзгариш. "Динамо". Иброҳим Йўлдошев ва Маннонов ўрнига Алимов ва Шокир Йўлдошев

78. Огоҳлантириш. "Динамо". Сайдулло Раҳматов

76. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Норхонов ўрнига Фарҳодов тушди

68. Ўзгариш. "Динамо". Глишич ўрнига Саҳоб Рашидов тушди

66. ГООООООООООООООООООООЛ! ШОҲРУЗ НОРХОНОВ 1:0. Чермелнинг жаримадан узатган тўпни Норхонов боши билан дарвозага йўллади! 



65. ЗАРБААААААААААААААА! Бурчакдан узатилган тўпни Иброҳим Йўлдошев боши билан дарвозага йўллади, Митрович қийинчилик билан тўпни ушлаб олди! 

64. ЗАРБАААА! Музаффар Музаффаровнинг узоқдан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Митрович тўпни қайтарди!  

62. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Сардор Қулматов

60. ЗАРБААААА! Аюбхон Номановдан ажойиб зарба, Прековичдан ажойиб сейв! 

58. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Бикмаев ўрнига Дониёр Абдуманнопов тушди

51. ЗАРБАААА! Жўрабеков жарима тўпини амалга оширди, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди! 

46. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Орифов ўрнига Чермель тушди

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Жарима тўпи ноаниқ кетди

44. "Сўғдиёна"да хавфли жарима тўпи.

42. Жамоалар у қадар ҳужумкор ўйин намойиш эта олишмаяпти, бунга майдон ҳолати ҳам сабаб бўлмоқда

37. УХХ! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Норхонов акробатик тарзда зарба беришга уринди, ўхшамади

34. Қаҳрамонов жарима тўпини амалга оширди, тўпни ҳимоячилар қайтарди

24. Огоҳлантириш. "Динамо". Абдужамол Исроилов

21. ЗАРБААААА! Шаҳбоз Жўрабеков чап томондан бирга бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, Прекович тўпни қайтарди! Ҳакамлар Жўрабеков ўйиндан ташқари ҳолатда қолган деб топишди

17. ЗАРБААА! Яна Иброҳим Йўлдошев бурчак тўпидан кейин бош билан зарба берди, ноаниқ!

14. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Аюбхон Номанов

10. ЗАРБА! "Динамо"дан бурчак тўпи, Иброҳим Йўлдошев боши билан зарба берди, ноаниқ!

8. ЗАРБААААА! Бикмаев бурчак тўпини амалга оширди, Норхоновнинг боши билан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Прекович сейв намойиш қилди! 

6. ЗАРБА! Музаффар Музаффаровнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Митрович тўпни ушлаб олди

3. Жиззахда жуда кучли ёмғир ёғмоқда, майдонда кўлмаклар пайдо бўлган. Шунга қарамай стадионга мухлислар келишган.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади. 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика