Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Иордания билан навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушди

Sherzod Nurmatov
30 авг 2024
Иордания Ўзбекистоннинг ЖЧ 3-саралаш босқичидаги рақиби КХДРга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Амман халқаро стадионида кечган баҳсда иорданияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Икки кун олдин шимолий кореяликлар Иордания билан ўртоқлик учрашувида қатнашган ва ўшанда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.



Маълумот учун, КХДР Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи йўлидаги илк рақиби саналади. Шимолий кореяликларга қарши баҳс 5 сентябрь куни Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади.

Ўзбекистон МТЖ таркиби эълон қилинди. Бу сафар Яхшибоев ҳам чақирилган


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia