Ўзбекистонлик ёшлар футзал бўйича жаҳон чемпионига айланишди! (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
3 дек 2017
Футзал бўйича 18 ёшгача бўлган футзалчилардан ташкил топган Ўзбекистон кар-соқовлар терма жамоаси Тайланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишди.

Бу ҳақда бизга "Фейсбук" орқали Сарвар Муҳаммад маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир ўйин олдидан Ватанимиз мадҳиясини баралла айтиб, кўзларига ёш олаётган ҳамюртларимиз турнир финалига қадар етиб боришди. Гуруҳ босқичининг илк ўйинида вакилларимиз анча кучли Швеция терма жамоасини 5-3 ҳисобида мағлуб этишди. Иккинчи турда Индонезия 17-2 ҳисобида тор-мор этилди. Гуруҳнинг сўнгги ўйинида Кувайтга қарши залга чиққан юртдошларимиз 9-2 ҳисобида ғалабага эришиб, 100 фоизлик натижа билан ярим финалга йўл олдилар. Ярим финалда таркибда бир қанча йўқотишлар билан ўйнаган Ўзбекистон амалдаги жаҳон чемпиони Россияни 3-2 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси финалда Швецияни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланишди. Ушбу йирик муваффақият билан йигитларни муборакбод этамиз.

Швеция - Ўзбекистон 3:5

Ўзбекистон - Индонезия 17:2

Ўзбекистон - Қувай 9:2

Ўзбекистон - Россия 3:2

Ўзбекистон - Швеция 4:2





Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia