Ўзбекистонлик ҳакамлар аёллар ўртасидаги U-17 Жаҳон чемпионатида Испания – Мексика учрашувини бошқариб боришади

Sherzod Nurmatov
14 окт 2022
Ҳиндистонда давом этаётган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг “C” гуруҳидан ўрин олган Испания – Мексика баҳсида ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайди.

Учрашувда Эдита Мирабидова бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга яна бир ватандошимиз Кристина Середа ёрдамчи ҳакам сифатида кўмаклашади.

Мазкур ўйин 15-октябрь куни соат 20:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Эдита Мирабидовава ва Кристина Середа илк турда "А" гуруҳидан жой эгаллаган Марокаш – Бразилия (0:1) ўйинида фаолият олиб борган эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати