

Бу ҳақда Sportinfo.kz сайти хабар бермоқда. Россия пойтахтида ўтказиладиган турнир учун 3 мамлакат шаҳарларида (Ўзбекистон - Тошкент, Қирғизистон - Канте, Қозоғистон - Павлодар) саралаш турнирлари ўтказилади. Бу шаҳарларда ўтказилган 3та мусобақа ғолиблари Новосибирскда яна бир саралаш ўйинларида қатнашишади ва ушбу уч жамоанинг фақат биттаси Москвада бўладиган турнирнинг финал босқичига йўл олади.
2007 йилда туғилган болалар ўртасидаги Тошкент саралаш босқичи 28 апрель-2 май кунлари ўтказилади. Ушбу турнир "Бунёдкор" академияси базасида, ТФФ (Тошкент футбол федерацияси) кўмагида ташкил этилади.



