Ўзбекистонлик блогер Марказий Осиё давлатларининг La Liga'даги расмий вакилига айланди

Narzulla Saydullayev
10 апр 2021
LaLiga бизнинг ҳамюртимиз, интернет кенгликларида @Shadsway номи билан танилган ёш блоггер Амирбек Шодмоновни ElClasico ўйинининг янги реклама кампанияси учун Марказий Осиёдан вакил сифатида танлабди.

Амирбек Шодмоновнинг Instagramдаги саҳифасида 1 миллион 200 мингта аъзо бор. Ёш бўлишига қарамай, Амирбек блоги орқасидан даромад олишни бошлаган. 2020 йил сўнгида Амирбекнинг YouTube’даги каналида эълон қилинган “Халқим тарихи” номли видео деярли 85.000 марта кўрилган.

Шахсий блогида Амирбек ўзининг ҳаёти, шунингдек, қандай ривожланаётгани ва олдига қўйган мақсадлари сари бораётгани ҳақида ҳикоя қилади. Ёш Шодмонов YouTube’да машҳур блоггерлар ва вайнерлар билан интервьюлар суратга олади ҳамда муваффақиятга эришишдаги муҳим машғулотлардан бири сифатида спортни тарғиб қилади.

ElClasico бу Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» жамоалари ўртасидаги футбол ўйинлари бўлиб, унинг тарихи узоқ 1902 йиллардаги Испания LaLiga Футбол лигасига бориб тақалади. Мазкур футбол ўйинлари Испаниянинг иккита кучли шаҳри Мадрид ва Барселонанинг тарихий аҳамиятга эга қарама-қаршилиги сабаб мухлислар эътиборини қозонган. Барселона ва Мадриднинг «Реал»и ўйинчилари энг кўп ҳақ тўланадиган футболчилар сирасига киради. Бугунга қадар ElClasico ўйинлари спорт оламидаги энг оммабоп ва юқори рейтингга эга воқеа сифатида тан олинади. Миллионлаб ишқибозлар турли тилларда дунёнинг турли давлатлари, жумладан Ўзбекистонда ҳам навбатдаги ElClasico спорт байрамини кутишади.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia