Ўзбекистонга қарши баҳсга Филиппин сафида 34 нафар футболчи тайёргарлик кўрмоқда

Narzulla Saydullayev
19 мар 2016
Филиппин терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги 24 март куни Ўзбекистон, 29 март куни КХДР билан ўйнайди.

Жамоа устози Томас Дули ушбу ўйинларга тайёргралик кўриш учун 34 нафар футболчини чақирди. Чақирилганлар орасида бир қатор янги ўйинчилар ҳам бор.

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати: Неил Этеридж, Патрик Дейто, Роланд Мюллер, Стефан Палла, Жуан Луис Гуирада, Даисуке Сато, Амани Агуиналдо, Кенширо Даниэлс, Люк Вудланд, Иаин Рамсай, Деннис Виллануэва, Кевин Ингресо, Стефан Шчрок, Патрик Рейчелт, Жерри Лусена, Мартин Стеубле, Пол Мулдерс, Паоло Бугас, Портериа, Фил Янгхасбанд, Хавьер Патино , Фитч Арболеда, Жоррел Аристоренас, Жовин Бедич, Коу Ичи Белгира, Марко Касабре, Марио Кларино, Доминик Дель Росарио, Жим Флорес, Даниэл Гадиа, Омид Назари, Жай Соберано, Томас Триго, Марк Винхоффер.

Эслатиб ўтамиз, Филиппин терма жамоаси 6та ўйиндан сўнг 7 очко тўплаб гуруҳда учинчи поғонада бормоқда. Жамоа ЖЧ-2018 кейинги босқичига чиқа олмаслиги аниқ. Бироқ гуруҳда учинчи ўринни банд этса Осиё кубоги-2019 саралаш босқичида кейинги босқичга чиқади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia