UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19Камбэк: Бабаян собиқ жамоасига қайтмоқда  10 01:00Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Эльче" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  10 00:50А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  4 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  5 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этган турнир ярим финалида Жанубий Кореяни мағлуб этган. Ку Чжа Чеол, Шерзод Аъзамов... ушбу баҳсда яна кимлар иштирок этганини ёдга оламиз Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этган турнир ярим финалида Жанубий Кореяни мағлуб этган. Ку Чжа Чеол, Шерзод Аъзамов... ушбу баҳсда яна кимлар иштирок этганини ёдга оламиз

Ўша турнирда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси финалга қадар етиб борган.

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё кубоги U-20 турнирининг ярим финалида Жанубий Кореяга қарши майдонга чиқади. Турнир авваллари U-19 Осиё чемпионати деб номланарди ва 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказиларди. Жорий йилдан бошлаб эса мусобақа формати ўзгарди. 

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси энг яхши натижасини 2008 йилда қўлга киритган. Ўшанда Аҳмаджон Убайдуллаев шогирдлари финалга қадар етиб борган. Ҳал қилувчи баҳсда эса ёшларимиз БААга имкониятни бой бериб қўйганди. Жорий турнирда эса ушбу натижани янгилаш имконияти мавжуд. Бунинг учун дастлаб Жанубий Корея тўсиғидан ўтиши керак бўлади. Келинг, 2008 йилги мусобақанинг ярим финали доирасидаги Жанубий Корея — Ўзбекистон учрашувини ёдга оламиз.


U-19 Осиё чемпионати

1/2 финал

Саудия Арабистони, "Шаҳзода Муҳаммад бин Фаҳад" стадиони. 2008 йил, 11 ноябрь

Жанубий Корея U-19 — Ўзбекистон U-19 0:1

Гол: Шерзод Каримов (17)

Жанубий Корея U-19: 21.Ким Сеунг Гю, 2.Жеонг Жун Ён (16.Чои Жунг Ҳан, 66), 3.Юн Сук Янг, 4.О Жае Сук, 5.Ким Янг Гвон, 6.Мун Ки Ҳан, 7.Ку Чжа Чеол, 10.Чу Янг Чеол, 17.Ю Жи Но (20.Ҳонг Жеонг Ҳо, 80), 18.Ким Донг Суб, 23.Ким Бо Кюнг (15.Сео Ёнг Дук, 26)

Ўзбекистон U-19: 1.Илҳом Жуманов, 4.Шерзод Аъзамов, 5.Дилёрбек Эрматов, 6.Суннатилла Мамадалиев (22. Достон Абдураҳмонов, 70), 8.Шерзод Каримов, 16.Ойбек Қиличев (14.Зоҳид Раупов, 79), 17.Мурод Холмуҳаммедов, 18.Жусур Ҳасанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 27.Иван Нагаев (9.Кенжа Тўраев, 40), 28.Фозил Мусаев

Огоҳлантиришлар: Мурод Холмуҳаммедов (39), Зоҳид Раупов (82), Илҳом Жуманов (90+1)

Четлатиш: Ким Сеунг Гю (90+2)

Учрашув видеоси

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика