UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  5 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси машғулотларга киришди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси машғулотларга киришди

Биласиз, U-23 Осиё кубоги финал босқич беллашувлари 2022 йили Ўзбекистон майдонларида ташкил этилади.

2024 йилги Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон U-21 терма жамоаси U-23 Осиё кубогида иштирок этадиган бўлди.

Юртимизда ўтадиган чемпионат йўлланмасига эга ҳисобланган ёшлар терма жамоамизда саралаш босқич учрашувларида қатнашиш имконияти ҳам бор. Кувайтда ўтадиган "Д" гуруҳи саралаш ўйинларида вакилларимизга Кувайт, Саудия Арабистони ва Бангладеш ёшлари рақиблик қилади.

Ушбу саралаш баҳсларига ҳозирлик кўриш учун Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги терма жамоамиз кеча Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Машғулотлар 4 сентябрга қадар давом этади. 

Йиғин давомида ёшлар терма жамоамиз бир неча ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Мураббийлар штаби мазкур йиғинга 25 нафар футболчини жалб этган.

Дарвозабонлар: Владимир Назаров ("Олимпик"), Ҳамидулло Абдунабиев ("Олимпик"), Шукрон Йўлдошев ("Пахтакор").

Ҳимоячилар: Достон Турсунов ("Олимпик"), Ҳамиджон Рустамхонов ("Олимпик"), Шоҳжаҳон Султонмуродов ("Олимпик"), Шаҳзод Тоиров ("Олимпик"), Саидазамат Мирсаидов ("Олимпик"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев ("Динамо"), Аслиддин Тоштемиров ("Турон"), Суннатулло Ҳамиджонов ("Олимпик"), Абубакр-Ризо Турдалиев ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Мурод Раҳматов ("Насаф"), Даврон Анваров ("Олимпик"), Фарруҳбек Муҳторов ("Олимпик"), Беҳзод Шамсиев ("Олимпик"), Диёр Ҳолматов ("Пахтакор"), Иброҳим Ибрагимов ("Металлург"), Диёрбек Раҳимқулов ("Андижон"), Жасурбек Жалолиддинов ("Локомотив")

Ҳужумчилар: Алишер Одилов ("Олимпик"), Руслан Жиянов ("Олимпик"), Отабек Жўрақўзиев ("Олимпик"), Улуғбек Ҳошимов ("Нефтчи"), Ҳусайн Норчаев ("Насаф")



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика