Ўзбекистон яна нишонда! ОФК биз ҳақимизда илиқ фикрда

Xayrulla Xoliqov
26 дек 2019
ОФК сайти Дубайда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳақида илиқ гапларни ёзди.

Хусусан учта ўртоқлик учрашуви ўтказиб ҳаммасида зафар қучган футболчиларни сайт ходимлари алоҳида таъкидлаб ўтишган. 

"Ўзбекистон яна нишонда! Бу жамоа U-23 Осиё чемпионатида амалдаги чемпион сифатида иштирок этади" - дейилади ОФК хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, 8-26 январь кунлари Таиландда навбатдаги U-23 Осиё чемпионати бўлиб ўтади ва мусобақа якунида кучли учликка кирган жамоалар Токио Олимпиадасига йўлланма олишади. 

Ўзбекистон қитъа биринчилигидаги илк учрашувни 9 январь куни Эронга қарши ўтказади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com