Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум
25 авг 12:11
Янгиликлар
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум
Жамоа 30 август санасида U-23 Осиё Кубоги саралашида иштирок этиш учун Бишкекка йўл олади. Равшан Ҳайдаров шогирдлари саралашда Шри-Ланка, Қирғиз Республикаси ва Фаластинга қарши баҳс олиб боради.
Бош мураббий томонидан йиғинга жалб этилган футболчиларнинг рўйхати билан танишинг.
Дарвозабонлар: Отабек Боймуродов ("Бухоро"), Самандар Муратбаев ("Олимпик-MobiUz"), Эдем Неманов ("Динамо").
Ҳимоячилар: Диёр Ортиқбоев ("Хоразм"), Отабек Аҳадов ("Сўғдиёна"), Иззатилло Пўлатов ("Бухоро"), Маҳмуд Маҳамаджонов ("Динамо"), Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор"), Саидафзалхон Ахроров (ОКМК), Жаҳонгир Ўрозов ("Динамо"), Дилшод Абдуллаев ("Пахтакор"), Зафармурод Абдирахматов ("Насаф").
Ярим ҳимоячилар: Умарали Раҳмоналиев ("Сабаҳ", Озарбайжон), Беҳруз Асқаров ("Пахтакор"), Равшан Хайруллаев ("Бухоро"), Шерзод Эсанов (клубсиз), Сардорбек Баҳромов ("Насаф"), Ойбек Ўрмонжонов ("Динамо"), Муҳаммадали Ўринбоев ("Антверпен", Бельгия), Нодир Абдураззоқов (ОКМК), Асилбек Жумаев ("Сурхон").
Ҳужумчилар: Азиз Холмуродов (ОКМК), Самандар Мавлонқулов ("Сўғдиёна"), Рустам Турдимуродов ("Андижон").

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар