Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда
08 дек 2019 14:52
Янгиликлар
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда
Келаси йилнинг 8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.
Унда Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Айни пайтда олимпия терма жамоамиз мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.
Олимпиячиларимиз ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқда. Декабрда эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатига ҳозирлик жараёнининг якуний босқичини ўтказади.
Кечадан олимпиячиларимиз якуний йиғинга киришди. Машғулотлар 16 декабрь санасига қадар Тошкентда давом этади. Сўнгра терма жамоамиз БААга йўл олади ва Дубайда машғулотлар, шунингдек, назорат ўйинлари ўтказади.
Олдинроқ ушбу йиғинда иштирок этадиган футболчилар рўйхати эълон қилинганди.









Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар