

Сербиялик мураббий Любинко Друлович қўл остидаги терма жамоамиз бугун ҳам ТТЙМИ стадионида машғулот ўтказди. "Сурхон"нинг ўйини туфайли кеча машғулотларга қўшила олмаган Сурхондарё клуби футболчиси Аброр Исмоилов ва "Пахтакор" аъзоси Бобур Асқаровлар бугун жамоага қўшилишди. Ҳозирча тикланиш жараёнида бўлган Исмоилов бугун фақат югуриш машқларини бажарди.
Бундан ташқари, Ислом Рашидхонов бугун ҳам индивидуал тарзда шуғулланди.



Бобур Асқаров (орқа фонда ўртадаги футболчи)











