Ўзбекистон U-22ни Қатарда қўллаб-қувватлашни истаган мухлислар диққатига!

Narzulla Saydullayev
1 дек 2015
2016 йил 11-30 январь кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида ёшлар терма жамоамизни стадиондан қўллаб-қувватлашни хоҳлайсизми? Унда ушбу хабар айнан сиз учун!

Ўзбекистон футбол мухлислар клуби "Smart System" сайёҳлик компаниясини билан ҳамкорликда ушбу сафарни ташкил этмокда. Мухлисларимиз нафақат Қатар, балки БААнинг Дубай шаҳрига ҳам ташриф буюришади. Дарвоқе ушбу Осиё чемпионатининг бронза, кумуш ва олтин медаль соҳиблари Рио-2016 Олимпиадаси йўлланмасига ҳам эга бўлади.
 
Сафарга бориш учун аввало паспортингизда хорижга чиқиш-кириш ҳуқуқини берувчи ва тугаш муддати камида 1 февралгача бўлган ОВИР визаси бўлиши шарт. Қолган барча ҳужжатларни сайёҳлик корхонаси расмийлаштиради.

Сафар 13-27 январь кунларига мўлжалланган. 13-21 январь Қатар.
3та уйин гуруҳ босқичи (хоҳловчилар учун чемпионат охиригача қолиш имконияти ҳам мавжуд)
21-27 январь БАА Дубай шаҳри.

Ҳужжатлар 10 декабрга қадар қабул қилинади

Барча маълумотларни қуйидаги рақамлар орқали олиш мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:
+998901759001
+998903585050
+998951967979


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia