Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойга етиб борди

Sherzod Nurmatov
28 янв 2025
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё Кубоги олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Хитойнинг Чжуҳай шаҳрига етиб борди, дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Бош мураббий Фарҳод Нишонов мазкур йиғинга 25 футболчини жалб қилди. Йиғин доирасида 2 февраль куни Хитой ёшлар терма жамоасига қарши назорат учрашуви бўлиб ўтади.

Дарвозабонлар: Максим Муркаев, Муҳаммадюсуф Собиров, Самандар Муратбаев

Ҳимоячилар: Азизбек Тўлқинбеков, Беҳруз Жуматов, Дилшод Абдуллаев, Ғиёсжон Ризақулов, Муҳаммадали Зоҳиров, Наримон Аҳмаджонов, Озодбек Қурбонов, Рўзибой Файзуллаев, Саидхон Ҳамидов

Ярим ҳимоячилар: Далер Тухсанов, Лазизбек Мирзаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Муҳаммедали Реимов, Муроджон Комилов, Оллоберган Каримов, Равшан Ҳайруллаев, Рустамбек Фомин

Ҳужумчилар: Абдуғофур Ҳайдаров, Амирбек Саидов, Аслбек Жумаев, Нурлан Ибраимов, Саидумархон Саиднуруллаев.

Эслатиб ўтамиз, 12 февралдан 1 мартгача Хитой мезбонлик қиладиган мусобақада терма жамоа гуруҳ босқичида Индонезия, Яман ва Эронга қарши баҳс олиб боради. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати