Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси "Андижон" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
2 авг 2013
Бугун Алексей Евстафеев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар (U19) терма жамоаси Дукентда йиғин бошлагани ҳақида хабар бердик.
Олган маълумотимизга кўра, ёшларимиз 7 август куни биринчи лига вакили “Андижон” клуби билан ўртоқлик учрашувини ўтказишади. Ўйин Дукентда ташкил этилади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 4-12 октбярь кунлари 2014 йили Мянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Ўзбекистон ёшлари саралаш баҳсларининг «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Ҳиндистон ва Непал ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар. «А» гуруҳи баҳсларига эса, Қатар мезбонлик қилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia