UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  2 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  130 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади

Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси шу йилнинг 21–31 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Мазкур йиғин Ўзбекистон U-19 термаси учун Осиё чемпионати саралаш босқичи ўйинларига сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўқув-машғулотлар йиғини давомида Ўзбекистон ёшлар термаси БАА U-19 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. Учрашувлар 23 ва 25 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, йиғин доирасида жисмоний ва назарий машғулотлар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу орқали футболчиларнинг функционал тайёргарлиги текшириб олинади. Бош мураббий ўқув-машғулотлар йиғинга жами 23 нафар футболчини таклиф қилди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.

Дарвозабонлар: Умиджон Эргашев (“Насаф”), Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”), Обиджон Толипов (“Бунёдкор”);

Ҳимоячилар: Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Абубакир Мўйдинов (“Бунёдкор”), Нодир Куйбаков (“Сўғдиёна”), Жасур Раҳимов (“Пахтакор”), Шаҳзод Мирҳосилов (“Бунёдкор”), Дилшод Саидов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Акмал Мозговой (“Насаф”), Бобиржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббос Жумақулов (“Цементчи”), Алишер Салимов (“НБУ-Осиё”), Шоҳрухбек Абдураҳмонов (“НБУ-Осиё”), Хасан Йўлдошев (“Бунёдкор”), Шаҳбоз Умаров (“Олмалиқ”);

Ҳужумчилар: Жаҳонгирбек Абдусаломов (“Бунёдкор”), Санжар Зокиров (“Цементчи”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Маҳмуджон Қудратуллаев (“Пахтакор”).

Қайд этиш жоиз, 16–19 октябрь кунлари Қатарнинг Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказган Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун, 20 октябрь соат 06:45 да Тошкент шаҳрига учиб келди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика