UZ

Сўнгги янгиликлар

22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  32 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  60 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  4 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  20 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ЎФФ раҳбарияти билан учрашди Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ЎФФ раҳбарияти билан учрашди

Теглар :  Ўзбекистон U-19
Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига жўнаб кетиш олдидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбарияти билан учрашди.

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамда ЎФФ раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда, Баҳрайнда старт оладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига жўнаб кетаётган терма жамоа мураббийлари ва футболчилари сўз олиб, терма жамоа турнирга тайёр эканини таъкидлашди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов терма жамоа Осиё чемпионатига яхши тайёргарланганини ва турнирда жамоа яхши натижа кўрсатишидан умидвор эканини айтди: “Сўнгги вақтда биз терма жамоани етарли даражада шакллантира олдик. Кўплаб йиғинлар ва турнирларда иштирок этдик ва бу вақт оралиғида керакли тажриба тўпладик. Бизнинг сафимиздаги кўплаб футболчилар Олий Лигада ўринбосарлар сафида тўп сураётган эдилар. Бугунга келиб, уларнинг кўпи асосий таркибда ҳам майдонга тушмоқдалар. Биз йиғинларда янги ғоя ва тактикаларни синаб кўрдик. Осиё чемпионатига яхши ният ва мақсад билан йўл олмоқдамиз. Агар футболчилар ўзларига юклатилган вазифани тўлиқ бажара олсалар ва ўз ўйинларини кўрсата олсалар, биз турнирда албатта, яхши натижага эриша оламиз”, - дейди Жасур Абдураимов.

Йиғилишда шунингдек, бир қатор футболчилар сўзга чиқиб, уларга билдирилаётган ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қилишларини айтиб ўтишди. Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси сардори Ислом Қобилов футболчилар турнирга ҳам псиҳологик, ҳам тактик жиҳатдан тайёр эканини таъкидлади: “Турнирга яхши тайёргарлик кўрдик. Биз катта ва аҳил оиламиз. Мураббийлар кўрсатамаларини бажара олишимиз керак ва шундагина яхши натижага эриша оламиз. Псиҳологик ва тактик жиҳатдан турнирга тайёрмиз”, - деди терма жамоа сардори.

Йиғилишда, ЎФФ Биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини бутун Ўзбекистон аҳли, мухлислар қўллаётганини ва улар яхши натижалар билан юртимизга қайтиб келишини тилади. Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Профессионал Лигаси Бош Директори Фарход Магаметов, ЎФФ Терма жамоалар маркази Директори Асқар Толибжонов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика