Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Хитойга етиб борди
13 окт 2017 10:35
Янгиликлар
Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Хитойга етиб борди
Ўзбекистоннинг U-19 аёллар терма жамоаси футбол буйича Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Хитойнинг Нанкин шаҳрига етиб келди.
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, кейинги босқичга чиқиш учун Хитой, КХДР ва Таиланд терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон делегацияси истиқомат килиши учун Нанкиндаги спортчилар учун мўлжалланган махсус Тянь Юнь бўйидаги олимпия шаҳарчасидан жой ажратилди. Бу ерда турли жисмоний машқлар ўтказиш ҳамда машғулотлардан кейин тикланиш учун барча шароит бор.
Баҳром Норсафаров бошчилигидаги мураббийлар штаби машғулотлар жадвалини ишлаб чиққан. Ушбу режага кўра бугун футболчи қизлар Нанкин шаҳридаги дастлабки машғулотни ўтказади.
Осиё чемпионати доирасидаги гуруҳдаги дастлабки баҳс 15 октябрь, якшанба куни Хитой терма жамоасига қарши ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар