Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Австралияга мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
22 авг 2015, 14:56
Вячеслав Солохо бошчилигидаги 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Нанкин шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионати финал босқичидаги учинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди.

“А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг учинчи турдаги рақиби Австралия терма жамоаси бўлди. Ушбу учрашувда ўзбекистонлик қизлар 0:2 ҳисобида рақибларига мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 18 август куни Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси биринчи турда мусобақа мезбонлари — Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушиб 0:9 ҳисобида имкониятни бой беришганди, 20 августда эса қизларимиз Японияга 0:6 ҳисобида ютқазганди.

U-19 аёллар Осиё чемпионати.
Нанкин, Хитой.
Ўзбекистон – Австралия 0:2
Голлар:
Айеша Кирби 37, Члое Обрайн
Ўзбекистон: Лайло Тилолова, Гулҳаё Маннобоева, Лианна Норбекова, Мафтуна Шоимова, Умида Зоирова, Дилноза Бектемирова, Дилдора Нозимова, Малика Бурхонова, Севара Нормуродова (Шаҳноза Қурбонова, 18),  У.Қудратова, Феруза Бобохўжаева (Дилдора Эргашева, 46).



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia