

2 май куни Мочинов шогирдлари Грузия ёшлар термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Кеча эса бу жамоалар ўртасидаги иккинчи баҳс бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ёшлари рақиби устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб илк мағлубият учун реванш олишди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўртоқлик ўйинлари Ўзбекистон U-18 терма жамоаси учун 2018 йили бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари ўтказилади.
Ўртоқлик учрашуви
Тбисили, Грузия
4 май, пайшанба
Грузия U-18 – Ўзбекистон U-18 – 1:4



