Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Мексикани мағлуб этди
03 ноя 2023 15:25
Янгиликлар
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Мексикани мағлуб этди
Вакилларимиз бугун мундиал олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувида мексикалик тенгқурларига қарши майдонга чиқишди. Учрашувда дастлаб 45-дақиқада Лазиз Мирзаев ҳисобни очган бўлса, 76-дақиқага келиб Муҳаммадали Реимов терма жамоамзининг иккинчи голини урди.
Ўртоқлик учрашуви.
Ўзбекистон U-17 - Мексика U-17 2:0
Голлар: Лазиз Мирзаев 45, Муҳаммадали Реимов 76
Ўзбекистон: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 3. Яхёбек Ўринбоев, 5. Азизбек Тўлқинбеков, 6. Озод Ўктамов, 7. Лазиз Мирзаев, 9. Амирбек Саидов, 13. Беҳруз Жўматов, 14. Шодиёр Шодибоев, 17. Оллоберган Каримов, 19. Шерзод Абдулбориев, 23. Дилшод Абдуллаев
Маълумот учун, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида "B" гуруҳида Канада, Мали, Испания билан гуруҳдан чиқиш учун баҳс олиб боради. Ҳамюртларимиз илк учрашувини 10 ноябрь куни Малига қарши ўтказади.





Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар