UZ

Сўнгги янгиликлар

15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  0 14:50"Локомотив" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:33"Сўғдиёна" либослар бўйича талабни бузгани учун жаримага тортилади  3 14:18"Янги Родриго туғилди". "Реал" ҳужумчиси операциядан кейин мухлисларга мурожаат қилди  0 13:50"Барселона" собиқ футболчиси "Реал"ни бошқариши мумкин  5 13:23ФИФА президенти ЖЧ-2026 фаворитини айтди  5 12:56Бундестимда Клопп даври бошланадими?  1 12:28"Бунёдкор" қишда рўйхатдан ўтказган легионер Европа клуби билан шартнома имзолади  1 12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  21 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  5 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  10 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  28 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  13

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда! Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" қизиқмоқда!

Кеча "90minutuz" подкастининг навбатдаги сони эътиборингизга ҳавола қилинди.

Ундаги асосий янгиликлардан бири таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев "90minutuz" ижодкорлари қаторига қўшилганида бўлди.

Подкастнинг бу галги сонида Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё Кубогидаги муваффақиятли иштироки, ўсмирлар, ёшлар терма жамоалари ва МТЖ ўртасидаги боғлиқлик, клуб ва терма жамоадаги йиғинидаги сифат, U-17 авлодини йўқотмаслик учун нималар қилиш зарурлиги, Ҳусанов атрофидаги вазият, "юлдузлик касали", ЕЧЛдаги тўқнашувлар, Италия футболи: яхши формадаги Шомуродов ва тарихий аҳамиятга эга БАА – Ўзбекистон учрашуви ҳақида сўз борди.

Хусусан, подкаст муаллифларидан бири Нодирхўжа Юлдашевнинг маълум қилишича, U-17 Осиё Кубогида ўзини кўрсатган 15 ёшли ўзбек футболчисига Европа клублари томонидан қизиқиш мавжуд.

"Муҳаммад Ҳакимовни жуда кўпчилик эътироф этяпти. Унга "Ньюкасл", "Рапид" ва "Страсбур" жамоалари қизиқмоқда. У ва Асилбек Алиев 2009 йилда таваллуд топган. Алиев тўпурар бўлди, Ҳакимов ҳимояни мустаҳкам ушлади. 

Ҳакимов қандай қилиб терма жамоага кирганини биласизларми? У яқингача термада бўлмаган. Гап шундаки, 2 ой олдин 2009 ва 2008 йилги футболчилар бир пайтда Саудия Арабистонига йиғинга йўл олди. Ўша йиғинда 2008 йиллар ўйинини ўйнаб бўлган, ортидан 2009 йиллар ўйнаши кўзда тутилган. Учрашувлар ёнма-ён майдонда ўтказилган. Мураббийлар штаби ўйинни кузата туриб Ҳакимовни пайқаб қолишган. Бунга қадар у фақат 2009 йиллар термасида тўп тепган. Одил Аҳмедовникига ўхшаш вазият такрорланди, яъни Ҳакимов таянч ярим ҳимоясида эмас, ҳимояда ҳаракат қилди. Хабарингиз бор, Абрамов ўз пайтида Аҳмедовдан таянч ярим ҳимоясида эмас, ҳимояда фойдаланиб турарди. 

Ҳакимовнинг ютуғи – ҳужумни яхши бошлаш кўникмаси борлигида. Шунинг учун бемалол марказий ҳимоядан туриб ҳужумни бошлаб турди", – деди Юлдашев.


"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика