UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  0 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  3 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  11 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  6 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  2 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  1 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  11 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев қуръа ҳақида: "Олдига мақсад қўйган жамоа ҳеч қайси рақибдан қўрқмаслиги керак" Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев қуръа ҳақида: "Олдига мақсад қўйган жамоа ҳеч қайси рақибдан қўрқмаслиги керак"

Хабарингиз бор, куни кеча бу йил Таиланд мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогига қуръа ташланди.

Унга кўра, вакилларимиз "D" гуруҳида Вьетнам, Ҳиндистон ва Япония билан кейинги босқичга йўлланма олиш учун беллашадилар. Юқоридаги рақиблар ва қуръа ҳақида терма жамоа бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


— Тўртинчи саватчадан ўрин олганимизни ҳисобга олсак, қуръа натижаси ёмон бўлмади. Япония сўнгги Осиё кубоги ғолиби, уларга ортиқча таъриф шарт эмас. Ҳиндистон сўнгги йилларда футболи жуда тез ривожланаётган терма жамоалар сирасига киради. Вьетнам ҳам сўнгги мусобақаларда муносиб иштирок этмоқда. Мамлакат футболида хорижлик мутахассислар ишламоқда. 

— Гуруҳимизда жамоалар ўртасида катта фарқ кўрмаяпман. Кўриниб турибдики, бизни ажойиб ўйинлар кутмоқда. Биз минимум Жаҳон чемпионатига йўлланма олишни, максимум чемпион бўлишни мақсад қилганмиз. Турнирга бундай мақсад билан борган жамоа табиийки ҳар қандай рақиблар билан қўрқмасдан ўйнаши ва нималарга қодир эканлигини исботлаши керак. Бизни ҳам Худо қўллаб йигитларга акаларини натижасини такрорлаш насиб қилсин, деб қоламан. 

— Тайёргарликка келсак, олдимизда 2 ойдан кўпроқ вақт бор. Бу дегани камида 2та терма жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Ҳозир ЎФА халқаро бўлими бунинг устида ишламоқда. Тез орада рақиблар аниқ бўлади. 

— Таиландда июнь ойида жуда иссиқ ва намгарчилик юқори бўлади. Эътибор берган бўлсангиз, гуруҳимиздаги барча терма жамоалар деярли шундай шароитда яшашади. Биз ҳам шу иқлимга мослашиш учун керакли чораларни кўрамиз. Худо хохласа бу муаммо туғдирмайди, деган  умиддаман. 


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика