Банкокдан 50 км узоқликда бўлган мазкур стадион Осиё Чемпионати ўйинларини қабул қиладиган икки стадиондан бири ҳисобланади. Таиланд Прпемьер-Лигаси вакили «Muangtong United» клубининг уй стадиони ҳисобланган мазкур ўйингоҳ 15 минг кишига мўлжалланган.
Мазкур стадионда U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати «A» ва «С» гуруҳларидаги барча ўйинлар ўтказилади.
Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичи учрашувларининг барчасини мазкур стадионда ўтказади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичида Непал, КХДР ва Кувайт ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди. Ўзбекистон U-16 ўсмирлари гуруҳ босқичидаги илк ўйинини 7 сентябрь куни Непал ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказади.
Маълумот ўрнида, U-16 ўсмирлар ўртасидаги ОЧ баҳсларига 6 сентябрь куни старт берилади. Мусобақани 6 сентябрь куни Жанубий Корея ва Уммон ўсмирлар терма жамоалари ўзаоо ўйин билан бошлаб беришади. Осиё Чемпионати гуруҳ ўйинлари тақвими ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.