Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 19 январдан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади

Alisher Ostonov
19 янв 2026, 02:44
Айдер Курбаев бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси 19–31 январь кунлари Миллий футбол марказида тайёргарлик кўради.

Машғулотларнинг иккинчи қисми 1–7 февраль саналарида Хитойда давом этади.

Мазкур сафар доирасида вакилларимиз мезбонларга қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади:


3 февраль: Хитой — Ўзбекистон

6 февраль: Хитой — Ўзбекистон


Бош мураббий томонидан йиғинга жалб қилинган футболчилар билан танишинг:

Дарвозабонлар: Рафик Айзавов (“Чиғатой”), Алмаз Аюпов (“Пахтакор”), Тимур Абдужалилов (“Лидер Бест”)

Ҳимоячилар: Камолиддин Абдувалиев (“Републикан ФА”), Абубакр Маматов (“Одил Аҳмедов ФА”), Ҳожиакбар Зулфиқоров (“Републикан ФА”), Абдулазиз Бобиров (“Оқ-тепа”), Яҳё Насруллоев (“Одил Аҳмедов ФА”), Шеҳрож Одилов (“Одил Аҳмедов ФА”), Ҳусан Уралов (“Насаф”), Тимур Абдуҳалимжанов (“Бунёдкор”)

Ярим ҳимоячилар: Диёр Ускенбоев (“Оқ-тепа”), Темур Раҳмонқулов (“Републикан ФА”), Усмон Шуҳратиллаев (“Дўстлик”), Абдулазиз Шукуров (“Локомотив”), Ҳасан Уралов (“Насаф”), Файз Ачилов (“Оқ-тепа”), Бегзод Усмонов (“Републикан ФА”)

Ҳужумчилар: Санжар Аминов (“Републикан ФА”), Улуғбек Ҳайруллаев (“Републикан ФА”), Рўзимурод Рўзимуродов (“Локомотив”), Абдуллоҳ Ҳолмаматов (“Бунёдкор”), Беҳруз Саматов (“Одил Аҳмедов ФА”), Эммануэль Эмонкпайре (“Републикан ФА”)


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати