Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бугун йиғин давомидаги ўзининг илк ўртоқлик учрашувини ўтказди. Мочинов шогирдлари ушбу учрашувда Малайзия U-19 ёшлар терма жамоасига қарши тўп суришди ва 0:4 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Малайзиялик ёшлар ҳар икки бўлимда иккитадан тўп киритиб, якунда ғалаба қозонишди.
Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов шогирдлари йиғин давомидаги иккинчи учрашувини 28 август куни ўткзади. Шу куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига Малайзия U-16 ўсмирлар терма жамоаси рақиблик қилади.
Малайзиядаги йиғин 31 август куни якунига етади ва терма жамоа Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.