

Жаҳон Чемпионати саралашининг иккинчи босқичи ўйинлари 11 июнь куни старт олса-да, биринчи турда Миржалол Қосимов шогирдлари дам олади. Ушбу вазиятдан фойдаланиб, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Эрон терма жамоасига қарши, 11 июнь санасида Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришди.
Ўзбекистон саралаш босқичидаги дастлабки учрашувини 15 июнь куни, Шимолий Кореяга қарши сафарда ўтказади.



