Ўзбекистон терма жамоасининг икки вингери Қозоғистонга қарши ўйинда майдонга тушмайди

Alisher
16 ноя 2022
Бугун Ўзбекистон МТЖ Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Қозоғистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бугунги баҳсда мезбонлар сафида Жалолиддин Машарипов ва Ойбек Бозоров ҳаракат қилмайди.

"Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари Жалолиддин Машарипов ва Ойбек Бозоров бугунги Қозоғистон терма жамоаси билан ўйинда иштирок эта олмайди. Иккала футболчи бетоблик ҳис этган ва тиббий штаб уларнинг ҳолатини тўлиқ ўрганиб чиққунга қадар таваккал қилмасликка қарор қилди", — дейилади ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўйин бугун Тошкент вақти билан 18:00да старт олади.  


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia