Ўзбекистон терма жамоаси Хитой сафари олдидан машғулот ўтказди

Iskandarov Abdulaziz
9 окт 2023
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида Хитойда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

Вакилларимиз Чин ўлкасида Хитой ва Вьетнамга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этиши режалаштирилган. Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз бугун сафар олдидан "Жар" стадионида машғулотларни олиб борди. Бугунги машғулотларда Суперлига жамоаларида тўп тепаётган футболчилар, легионерларимиздан Абдулла Абдуллаев, Аббос Файзуллаев, Игорь Сергеев, Азиз Ғаниев, Отабек Шукуров, Бобир Абдихолиқов, Ҳусниддин Алиқулов, иштирок этди. Сречко Катанец ва унинг штаби футболчиларнинг ҳаракатини диққат билан кузатиб борди. 

Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда Хитой сафарига отланади. Терма жамоа Тошкент-Пекин-Дальян орқали эртага манзилга етиб боради. 

13-октябрь

Ўзбекистон - Вьетнам

16-октябрь

Хитой - Ўзбекистон

Қуйида бугунги машғулотдан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин. 



Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia