UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50А Серия. “Милан” ўз уйида “Наполи”га ютқазди  3 00:55Килиан Мбаппе офсайдга тушиш бўйича топ-5 чемпионатлардаги энг ёмон кўрсаткич қайд этмоқда  3 00:50"Ал Насср" Қирол кубогидан чиқиб кетди. Роналду 96-дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  13 00:35Пеп Гвардиола: "Агар "Олтин тўп"ни Винисиус қўлга киритганда, у бунга тўлиқ лойиқ бўларди. Худди ўтган йили Холанд лойиқ бўлгани каби"  6 23:48Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан"  3 23:20Футзал. Олий лига биринчи турининг иккинчи кун баҳслари якунланди (турнир жадвали)  0 22:55Асрор Алиқулов: "Машъал"га бефарқ бўлмаган барчани Суперлига билан табриклайман. Кейинги мавсум таркибимиз кучайиши керак"  5 22:17Пеп Гвардиола: "Роналду ҳақиқий маҳлуқ эди. Бу маҳлуқнинг отаси эса Месси бўлган"  43 21:43Расман: БМБ дарвозасига охирги сонияларда пенальти белгиламаган ҳакам Олий лигадан узоқ муддатга четлаштирилди  7 21:26Ўзимизнинг карикатура: "ОКМКнинг оёғидан чалган "Нефтчи"  2 20:59"Олтин тўп"ни қўлга киритган Родрини биринчи бўлиб Карвахаль табриклади  17 20:38"Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши аниқ!  5 20:03Коул Палмер "Манчестер Сити"га қайтмоқчи эмас  5 19:41Коло Муани ПСЖдан кетиши мумкин  2 18:57"Ливерпуль" "Атлетико" футболчиси учун 100 млн евро тўлашига тўғри келади  0

"Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида камчиликлар бўлди" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев Янгиликлар

"Ўзбекистон терма жамоаси ўйинида камчиликлар бўлди" – Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Тадбиркор ва "Пахтакор" жамоаси президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Лолазор" подкастида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубогидаги иштирокида кўрсатган ўйинлари хусусида тўхталиб ўтди.

Ортиқхўжаевнинг сўзларига кўра, нимчорак финалда Таиланд ўзбекистонликлар кутмаган ўйинни кўрсатган.

"Биз кутмаган Таиланд бўлиб чиқди. Улар ҳақиқатдан жиддий тайёрланган. Аввалги Таиланд эмас улар, футболи ривожланган. Австралия билан эса жуда яхши ўйин бўлди. Лекин ўйинларимизда камчиликлар бор", – дейди у.

Тадбиркор кўрсатилаётган ўйинларда "ўзбекона ўйин" борлигини айтган.

"Аввалги ўйинлардан ўзгариш йўқ. Тўғри, темп бор, ёшлар етишиб чиқяпти. Лекин янги ўйин стили йўқ. Ният қиламиз, чемпион бўлишсин. Ҳар доим ниятимизни юқори қиламиз, лекин фактлар буни (қийналишни – таҳр.) кўрсатиб турибди", – деган Ортиқхўжаев.

Изоҳ: Подкаст муаллифларининг билдиришича, суратга олиш ишлари 2 февраль, яъни Ўзбекистоннинг Қатарга қарши ўйинидан аввал ўтказилган. Шу боис Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг фикрлари Қатар билан ўйиндан аввалги фикрлар ҳисобланади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика