UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  0 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  0 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  1 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  229 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  15

Ўзбекистон терма жамоаси билан тарихни ёзишни мақсад қилган футболчи Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси билан тарихни ёзишни мақсад қилган футболчи

Энг иқтидорли ҳужумчилардан бири Элдор Шомуродов ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Кеча сайтимизда ушбу интервьюнинг қисқа вариантини эълон қилгандик. Бугун тўлиқ ҳолда келтириб ўтамиз. 

Элдор Шомуродов ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида 6та голи билан Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Бу футболчи аввалига U-20 жаҳон чемпионатида, ундан кейин 2019 йилги Осиё Кубогида порлади. Эндиги мақсади эса асосий жамоа билан 2022 йилги мундиалда иштирок этиш. 

Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ саралаш босқичларидаги иштирокини таҳлил қилганда ҳар гал бирорта футболчининг порлаб чиққани кўзга ташланади. Масалан, Германияда бўлиб ўтган ЖЧ-2006 саралаш учрашувларини ёдга олайлик. 

Ўшанда миллий терма жамоа сафида Александр Гейнрих порлаганди. Гейнрих саралаш босқичида ўзини кўрсатиб, рақиблар дарвозасига тўртта гол урган, бироқ плей-оффда Ўзбекистондан омад юз ўгириб Баҳрайн улоқни илиб кетганди. 

Ундан кейинги жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида Максим Шацких ўзини кўрсатди. У ўз ҳисобига 8та гол ёзиб қўйди. ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида Ўзбекистон яна муваффақиятли иштирок этди ва Жанубий Кореядан фақатгина тўплар нисбатига кўра ортда қолди. Ўшанда Сервер Жепаров ўзини кўрсатиб саралаш баҳсларида ўз ҳисобига тўртта гол ёзиб қўйганди. 

Орадан яна йиллар ўтди. ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари етиб келди. Бу сафар юкни Элдор Шомуродов ўз гарданига олди. У ҳозирча 6та гол уриб, терма жамоамизга катта фойда келтирди. Эндиликда биз "D" гуруҳида кейинги босқичга чиқиш учун кураш олиб боряпмиз ва бунинг учун навбатдаги учта баҳсда ғалаба қозониш талаб этилади. 

"Жаҳон чемпионатига чиқиш барчамиз учун бирдек муҳим, ҳам халқимиз, ҳам жамоа, ҳам ўзим учун, - дейди "Ростов"да фаолиятини давом эттираётган 24 ёшли ҳужумчи. - 34 миллион аҳолисига эга Ўзбекистон мундиалга боришни йиллар давомида орзу қилади. Мен ҳам жаҳон чемпионати учун курашаётган жамоанинг бир қисми бўлишни хоҳлайман. Агар ўз мақсадимизга эришсак, бу воқеа юртимизда футбол янада ривожланишига сабаб бўлади". 

Шомуродов ўз интервьюсида яна шундай дейди: "Турли йиллардаги саралаш ўйинларини ёдга олсак, мундиалга чиқиш учун бир неча бор яқин келшганимизни кўрасиз. Лекин негадир ҳал қилувчи паллада доим омад юз ўгирган. Халқимиз биздан ижобий натижа кутяпти ва ўйлайманки, бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади". 

Бўйи 190 см. бўлган ҳужумчи ўзининг айниқса абжирлиги ва голни сезиш қобилияти билан ажралиб туради. ЖЧ-2022 саралаш ўйинларининг ҳозирги босқичида Шомуродов Яман, Сингапур, Саудия Арабистони ва Фаластин билан кечган баҳсларда тўп киритиб ўз жамоасига ёрдам берди. Хўш, Шомуродов ўз вақтида қайси футболчиларга ҳавас қилган? 

"Менга кўпроқ Фернандо Торрес билан Дидье Дрогба ўйинларини кузатиш ёқарди, - дейди истиқболи порлоқ ҳужумчи. - Менга Торреснинг ўйин услуби ҳамда Дрогбанинг майдонда ўзини тутиши кўпроқ ёққан. Мен ҳам улар каби моҳир ҳужумчи бўлишни хоҳлайман".

 

Шомуродов кеча ё бугун чиқиб қолган футболчи эмас. У 2015 йил Янги Зеландияда ўтказилган U-20 жаҳон чемпионатида ҳам ўзини кўрсата олганди. Ўшанда у иккита голи билан ўз жамоасига ёрдам берган. "Бу мусобақа мен учун катта тажриба мактаби бўлган. Балки иккита гол уриш камдир, лекин айнан шу голлар менга ўз кучимга нисбатан ишонч тақдим этганди дея оламан". 

2016 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаб келаётган Элдор Шомуродов шу пайтгача 42 учрашувда майдонга тушиб, 19та гол урган ва бу борада терма жамоа тўпурарлари орасида 7-ўринни эгаллаб турибди. У биринчи ўриндаги Максим Шацкихдан 15та голга ортда қоляпти ва шу кетишда ўзиб кетиши мумкин. 

"Ҳужумчи учун энг муҳими, голлар уриш, - дейди Шомуродов. - Чунки сизга урган голларингизга қараб баҳо беришади. Қолаверса қанча кўп тўп киритсангиз, мухлисларни шунча хурсанд қиласиз. Мен ҳар бир ўйинда гол урсам дейман. Орзуйим эса жаҳон чемпионатига чиқиш билан бирга Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиш. Бунинг учун бор кучимни ишга соламан". 

P.S. Нима ҳам дердик, ушбу орзу йўлида Элдор Шомуродовга омад тилаб қоламиз. Ўйлаймизки, бир кун келиб у ўз мақсадига эришади. 

Қуйида қўшимча маълумот сифатида Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз. 

1. Максим Шацких - 61 ўйин, 34 гол. 

2. Александр Гейнрих - 98 ўйин, 31 гол. 

3. Миржалол Қосимов - 66 ўйин, 31 гол. 

4. Сервер Жепаров - 128 ўйин, 25 гол. 

5. Одил Аҳмедов - 105 ўйин, 20 гол. 

6. Игорь Шквирин - 31 ўйин, 20 гол. 

7. Элдор Шомуродов - 42 ўйин, 19 гол.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика