Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси «Анжи»га ўтди

Narzulla Saydullayev
14 июн 2017
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин «Оренбург»дан «Анжи»га ўтди. Бу ҳақда «Оренбург» спорт директори Борис Стукалов маълум қилди.

– Вадим Афонин фаолиятини «Анжи»да давом эттиради. Ойеволе «Урал»га қайтди, дарвозабон Гутор эса «Тосно»га ўтди. Сербиядаги йиғинга 9 нафар ёшлар жамоаси аъзоси боради, — дейди Борис Стукалов.

Эслатиб ўтамиз, Афонин ўйнаган «Оренбург» мавсум якунларига кўра биринчи лигага тушиб кетди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: matchtv.ru